Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Олам

image

2019 йилда Ер юзидаги энг кекса одам сифатида тан олинган япониялик Канэ Танака 120 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Канэ Танака 1903 йил 2 январда рус-япон уруши бошланишидан олдин олти фарзанди бор Кумакичи ва Кума Ота оиласида туғилган. Эри ва тўнғич ўғли Иккинчи жаҳон уруши пайтида вафот этган. Танака бутун умри давомида урушдан олдин очилган гуруч пиширувчи дўконда ишлаган. 1970 йилларда нафақага чиққанидан кейин у бир неча бор АҚШга саёҳат қилган.

2005 йилдан бошлаб Танака Фукуокадаги қариялар уйида яшаган. 103 ёшида аёл саратон ўсимтасини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётидан омон чиққан. Шундан сўнг бошқа жиддий касалликлар уни безовта қилмаган.

Бу кекса аёлнинг турмуш тарзига келсак, унинг эрта уйғониш одати борлиги айтилади. Шунингдек, аёл эстафета ва бошқа стол ўйинларини яхши кўрган, қолаверса, ҳеч қачон ширинлик истеъмол қилмаган. Сайёрадаги энг кекса аёл ўзининг узоқ умр кўриш сири соғлом уйқу ва тақво эканлигини таъкидлаган. 

2022 йилнинг 2 январь куни Танака ўзининг 119 ёшини нишонлаган. У вирусга қарши чекловлар туфайли қариндошлари билан жуда кам учрашган. NHK телеканали хабарига кўра, аёл 120 йил яшашни хоҳлашини айтган.

Маълумот учун, дунёдаги энг кекса одам Сатурнино Де ла Фуэнте Гарсия 19 январь куни Испанияда вафот этди. У 1909 йил 11 февралда туғилган. Гарсия 112 йил-у 341 кун яшаган.

Мутлақ узоқ умр кўриш рекорди 1997 йил август ойида 122 ёш-у 164 кунлигида вафот этган француз аёли Жан Калментга тегишли. Аммо тадқиқотчилар унинг ёшига шубҳа билан қарайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг