Дунёдаги энг катта вулқон отилишни бошлади

Олам

image

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Гавайи ороллариида жойлашган дунёдаги энг йирик фаол вулқон Мауна Лоа отилишни бошлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, вулқон ўз тарихидаги энг узоқ сокинликни якунлаган. Яъни Мауна Лао охирги марта 1984 йилда отилган эди.

27 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да Гавайи оролларида осмон қизғиш рангда порлаган. Вулқон тоғидан иссиқ лава отилиб чиққан.

Америка Қўшма Штатларининг Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, вулқон Гавайининг маҳаллий аҳолисига таҳдид солмайди. Бироқ одамлар вулқон газлари ва майда куллардан эҳтиёт бўлиши керак.

Гавайи Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги эҳтиёт чораси сифатида оролда иккита бошпана тузганини айтди. Агентлик ҳам одамларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлади. Шу сабабли одамларни эвакуация қилишга ҳожат йўқ.

Маълумот учун, Мауна Лоа Тинч океанидан 13679 фут (4169 метр) баландликда Гавайи оролларида жойлашган вулқонлар занжирининг бир қисми ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мауна Лоа

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар