Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади

Технология

image

Дунёдаги энг катта электр самолёти биринчи марта учишга тайёрланмоқда. Парвоз жорий йилнинг 28 май куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида амалга оширилиши айтилмоқда.

Қайд этилишича, Cessna Caravan номли самолётга ўрнатилган электр мотор билан 20-30 минут парвоз қилиш мумкин. Самолёт тўққиз йўловчини ташишга қодирлигига қарамай, синов парвозини битта учувчи амалга оширади. Самолёт тезлиги 183 км соатга етиши мумкин.

Таъкидланишича, самолётлар учун двигателлар ишлаб чиқарувчи MagniX ушбу самолётларни 2021 йил охирида 160 километргача бўлган масофада фойдаланишга топширмоқчи.

Қатъий тартибга солинадиган авиация саноатида хавфсизлик синовларидан ўтиш ҳам узоқ вақт талаб қилиши мумкин. Бироқ, MagniX, мавжуд самолётларни оддий моторларини электр моторларга алмаштириш орқали ушбу жараённи тезлаштиришга умид қилмоқда. Cessna Caravan ҳам шундай усулда электр самолётга “айлантирилган“.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Электр самолёти

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар