Дунёдаги энг қадрсиз валюта айтилди
Олам
−
03 Февраль 2022 35224 1 дақиқа
Россия пул бирлиги рубль “Big Mac index” (харид қобилияти паритетини аниқлашнинг норасмий усули) га кўра, дунёдаги энг қадрсиз валютага айланди. Бу ҳақда “The Economist” журналида маълумот берилган.
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, ҳозир АҚШда McDonald's бургерларининг нархи 5,81 доллар (тахминан 444 рубль), Россияда эса улар 135 рубль ёки 1,77 доллар. Шундай қилиб, Россия валютасининг адолатли курси бир доллар учун 23,24 рублни ташкил қилиши керак ва ҳозирда рубль 70 фоизга кам баҳоланмоқда.
Рубль рейтингда тақдим этилган валюталар рўйхатида охирги ўринни эгаллаган. 2021 йилнинг январь ва июль ойлари рейтингида у охиргидан битта олдинги ўринда, Ливан фунти эса охирги ўринда эди.
Бу сафар охиргидан олдинги ўринни 67,9 фоизга кам баҳоланган турк лираси эгаллаган. Шу билан бирга, евро 14,7 фоизга, Британия фунти 17,1 фоизга паст баҳоланган.
“Big Mac index” 1986 йилдан бери ҳисобланади ва йилига икки марта нашр этилади. Кўрсаткич узоқ муддатда валюта курси турли мамлакатларда товарлар ва хизматлар савати нархини тенглаштириши керак, деб тахмин қиладиган валютанинг харид қобилияти паритети назариясига асосланади.
Кўрсаткич сифатида дунёнинг аксарият мамлакатларидаги McDonald's ресторанларида сотиладиган бургернинг нархи олинади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль