Дунёдаги энг қиммат ва ҳашамдор автомобилларнинг топ 10 рейтинги

Технология 17049
image

Автомобилларга қизиқасизми? Ўз нархлари ва дизайни билан юқори ўринларда турадиганларига-чи? Унда бу маълумотлар айнан сиз учун. Қуйида дунёдаги энг қиммат, ҳашамдор автомобилларнинг рейтинги билан танишишингиз мумкин. Булар:

1.  KOENIGSEGG CCXR TREVITA. Нархи – 4.8 миллион доллар. Олмосдек ярқираб туриши билан эътиборни тортади. 1.004 от кучига эга. Унинг фақатгина иккита модели ишлаб чиқарилган. 

Похожее изображение

2.  LAMBORGINI VENENO ROADSTER. Нархи – 4.5 миллион доллар. У кучли тезликда ҳаракатлана олиши, дизайни, 6.5 литрли V12 двигателга эгалиги билан ажралиб туради. 

Похожее изображение

3.  LYKAN HYPERSPORT. Нархи – 3.4 миллион доллар. У дастлаб араб спорт автомобили сифатида машҳур бўлган. Унинг ҳар бир LED ёритгичлари қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Ушбу машина Голливуд фильмларида ҳам намойиш этилган. Қолаверса, Абу-Даби полициялари ҳам бу автомобилдан фойдаланишади.

Похожее изображение

4.  LIMITED EDITION BUGATTI VEYRON BY MANSORY VIVERE. Нархи – 3.4 миллион доллар. У энг тезкор автомобиллар рўйхатида ҳам биринчилар қаторида туради. Автомобиль 2005 йилдан буён ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Дубай полициясининг патруль машинаси сифатида ҳам фойдаланилади. 

Картинки по запросу carros da policia do qatar

5. ASTON MARTIN VALKRYIE. Нархи – 3.2 миллион доллар. Red Bull AM - RB 001 унинг янги версияси ҳисобланади. Дизайни ва тузилиши жиҳатидан деярли пойга машиналарига ўхшайди. Машинанинг ўрта қисмида махсус V12 двигатели мавжуд бўлиб, 1:1 кучланишдаги оғирлик даражасига эга.

Похожее изображение

6.  FERRARI PININFARINA SERGIO. Нархи – 3 миллион доллар. У энг машҳур автомобиллардан бири ҳисобланади. Автомобиль юқоридан қараганда гўё юриб кетаётган ўргимчакни эслатади. Бироқ, афсонавий итальян дизайни унга янгича услуб ва эътиборни тортадиган кўриниш туҳфа этган.

Картинки по запросу FERRARI PININFARINA SERGIO

7.  PAGANI HURAYA BC. Нархи – 2.8 миллион доллар. 790 от кучига эга бўлиш билан бир қаторда, бошқариш учун жуда қулай ҳисобланади. Бу автомобилни одатда, ташқи кўриниши ёки қандай кучга эгалигига қараб эмас, ички дизайни қулай ва шинам яратилганлиги учун харид қилишади.

Похожее изображение

8.  FERRARI LAFERRARI APERTA. Нархи – 2.2 миллион доллар. У компаниянинг 70 йиллиги арафасида ишлаб чиқарила бошланган. Бу модел ўзининг тамомила ўзгача дизайнга эгалиги билан ажралиб туради. 

Похожее изображение

9.  ZENVO TS1. Нархи – 1.9 миллион доллар. У бошқа автомобилларда учрамайдиган кучли “supercharger” ва турбо зарядловчига эга.

Картинки по запросу ZENVO TS1

10.   MAZZANTI EVANTRA MILLECAVALLI. Нархи – 1.2 миллион доллар. У Италиянинг энг кучли машиналаридан бири ҳисоблангани туфайли, пойга мусобақаларида юқори даражада фойдаланилади.

Картинки по запросу MAZZANTI EVANTRA MILLECAVALLI

Манзура Сайфиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×