Дунёдаги ҳавоси энг ёмон 100 та шаҳар номи маълум қилинди. Тошкент нечинчи ўринда? 

Бу қизиқ

image

Дунёдаги ҳавоси энг ёмон 100 та шаҳар номи маълум қилинди. Улар орасида Тошкент 7 ўринда қайд этилди. Бу ҳақда World Air Quality сайтида маълум қилинди.

Статистикага кўра, Пекин (ХХР), Бағдод (Ироқ) ва Бишкек (Қирғизистон) 2022 йилда ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёнинг ТОП 100 шаҳарлари рўйхатидан дастлабки уч ўринни эгаллаган. 

Шунингдек, ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатига, Деҳли, Мумбай, Калькутта (Ҳиндистон), Лаҳор ва Карачи (Покистон), Москва ва Архангельск (Россия), Тошкент (Ўзбекистон), Остона (Қозоғистон), Доҳа (Қатар), Ар-Риёд (Саудия Арабистони), Қуддус ва Тель-Авив (Исроил), София (Болгария), Нью-Йорк, Портленд, Детройт (АҚШ), Краков (Польша), Брюссель (Бельгия), Вена (Австрия), Торонто (Канада), Будапешт ( Венгрия), Токио (Япония), Истанбул (Туркия) ва бошқалар кирган.

Қайд этилишича, ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили етти миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. У кўплаб касалликларни – астма, саратон, ўпка ва юрак хасталикларини келтириб чиқаради ҳамда кучайишига сабаб бўлади. Иқтисодиётга ҳар кунлик харажат эса саккиз миллиард долларни ташкил қилади.

2019 йилда дунё бўйича ҳавода зарарли моддалар мавжудлиги (ички ва ташқарисида) ўлим ҳолатларининг тахминан 12 фоизига сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made