Дунёдаги ҳар учинчи аёл жинсий зўравонликка учрайди – БМТ

Олам

image

Гендер тенглиги масаласи БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган умумий сиёсий мунозараларда делегатлар эътибор марказида турибди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

Бош Ассамблея раиси Анналена Бербокнинг сўзларига кўра, дунёда аёллар эркаклар билан тўлиқ тенг бўлган мамлакат йўқ.

"Ҳанузгача жуда кўп жойлар борки, у ерда аёллар ҳуқуқлари ҳақида гапиришнинг ўзи ҳам инсон ҳаётига таҳдид солади", дейди у.

Анналена Бербок зўравонлик ва репродуктив ҳуқуқлар бўйича ташвишли статистикани келтирди.

“Дунёдаги ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта жинсий зўравонликка учрайди. Пекин мажбуриятларини бажариш шуни англатадики, бирорта ҳам эркак сиёсатчи, судья ёки диний етакчи бизнинг қизларимизга ўз танаси билан нима қилишни кўрсатишга журъат этмаслиги керак, чунки улар инсон, мулк эмас. Бу бизнинг танамиз. Бизнинг танловимиз”, дейди у.

Бош Ассамблея раисининг айтишича, гендер масаласида иқтисодий тенгликка эришиш учун  асрдан кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин.

“Ҳозирги суръат билан бунга 123 йил кетади. Гендер тафовутини тугатиш глобал ЯИМни 7 триллион долларга оширган бўларди”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2024 йилда қуролли можаролар шароитида содир этилган жинсий зўравонликнинг 4500 та ҳолати қайд этилгани ва жабрланувчиларнинг катта қисми – 93 фоизи аёллар ва қиз болалар экани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жинсий зўравонлик БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг