Дунёда зиддиятлар туфайли қочқинлар рекорд даражага етди

Олам

image

Зиддиялар оқибатида мамлакат ичида кўчишга мажбур бўлганлар рекорд даражага – 48 млнга етди. Бу ҳақда БМТнинг ички миграция бўйича махсус маърузачиси Сесилья Хименез-Дамари Бош Ассамблеянинг Учинчи қўмитасидаги чиқиши вақтида маълум қилди.

“Қуролли тўқнашувлар ва зўравонликлар туфайли ўз жойларини ташлаб кетганлар сони дунё бўйлаб 48 миллионга етди, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир. Қуролли тўқнашувлар ва зўравонликлар тобора мураккаблашиб бораётган шароитда халқаро гуманитар ва инсон ҳуқуқларига оид қонунларга ҳурматни таъминлаш тобора қийинлашиб бормоқда”, деган маърузачи.

Хименез-Дамарининг таъкидлашича, кишиларнинг кўчишига сабаб бўладиган табиий офатлар ва 2020 йилдан бошланган пандемия ҳам можаролар ва глобал зўравонликнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин.

Қайд этиш керакки, Афғонистонда ҳокимиятнинг алмашинуви ва "Толибон"нинг иқтидорга келиши Европа янги миграция тўлқинига дуч келиши хавфини юзага келтирганди. Шу сабабдан Европа Иттифоқининг бошқа давлатлар билан чегарадош аъзолари тўсиқлар қуришни бошлаб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made