Дунёда ярим асрлик тарих, Ўзбекистонда эса илк бор

Бизнес

5c7462e2-e2c1-46cb-9dec-d72a8c6836d8
8a712a7c-26d9-4e50-946e-4bc44e9dc011
13b0fda9-cab4-4d34-9dfc-915963e6b788
54aa7fa0-76f4-4a26-b0e4-1f54980215d0
a6b94916-1990-4657-a9c0-09dbab4e8453
97e0f70c-49bc-4f54-b66d-16ce65876331
a36b0796-611f-43a4-8fdc-752151e44256
a70823f9-3fc1-416e-927e-0741ac4453f4
b439ad12-54c0-495a-879d-42eba0105791
eae4aa1b-9e6b-45ca-a287-b1458d85e40d
3739ef0b-1af9-4b35-8cf1-9f1faf95df1a
d4f0b706-42be-40ce-be07-4df971ef2032

BIGTEM бундан 46 йил олдин агросаноат, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқариш учун ташкил этилган эди. Қарийб ярим асрлик тарихга эга бўлган компания бугун жаҳон бозорининг энг юқори мартабали ва йиллар давомида синовдан ўтган бренди сифатида кўриб келинади.

Ўтган йиллар давомида Туркия ва Грециядаги иккита заводда 17.000 мингдан зиёд машина ва ускуналар ишлаб чиқарилди. 180 дан ортиқ ходимлар (шу жумладан 26 муҳандис) уларни 5 қитъанинг 81 давлатидаги қарийб 1000 га яқин мижозларга мева ва сабзавотларни қайта ишлаш учун етказиб беришмоқда.

 

Компания мева ва сабзавотларни қайта ишлашни амалга ошириш ва қуйидагиларни қадоқлашда фаолият олиб боради:

- янги узилган мева ва сабзавотлар (қадоқлаш цехи, кесиш цехи ва ҳоказо)

- консерва ишлаб чиқариш линиялари;

- музлатилган озиқ-овқат ишлаб чиқариш линиялари;

- тўлиқ музлатилган картошка фри ишлаб чиқариш линиялари;

- картошка чипсларини ишлаб чиқариш линиялари ва ҳоказо;

- мева шарбати ёки пюре ишлаб чиқариш ва қадоқлаш линиялари;

- қуритилган (узлуксиз конвеер ёки лентали қуритиш) мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш қадоқлаш линиялари;

- қуритилган меваларни (яъни, майиз, хурмо, қора олхўри, анжир, ўрик) қадоқлаш ва улардан қиём тайёрлаш учун қайта ишлаш, сироп ишлаб чиқариш ва қадоқлаш;

- ёнғоқларни (ёнғоқ, бодом, кедр ёнғоғи, писта, кешью, кунжут, ўрмон ёнғоғи ва ҳоказо) қайта ишлаш (пўстини арчиш, саралаш, чақиш, қадоқлаш ва ҳоказо);

- ортиқча вазнга қарши курашиш йирик бозорига мўлжалланган, асосан хурмо, қора олхўри, ўрик, анжир, манго, папайя, банан, ананас, гуава, қулупнай ва ҳоказолардан тайёрланган фойдали егуликлар учун қуруқ меваларни регидрация қилиш;

- томат пастаси ва бошқа помидор маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва консервалаш ёки асептик қадоқлаш;

- қалампир, бақлажон, помидор ва ҳоказоларни қовуриш, пўстидан тозалаш, қийма солиш, янчиш ёки қиём тайёрлаш (яъни айвар) ва консервалаш ёки музлатиш линиялари;

- маринадлар (карнишон, қалампир, помидор, қизил лавлаги ва ҳоказолар, ҳамда зайтун) ишлаб чиқариш ва қадоқлаш линиялари;

- саримсоқни пўстидан тозалаш, қадоқлаш (Сақлаш муддати: 1 ой 0-2C ), қуритиш ёки музлатиш линияси;

- шарбатларни юқори сифатда қадоқлаш учун янги узилган мева шарбатлар ва бир томонлама концентратлаштирилган пюрени (термик ишловсиз) 5C да сақлаш;

 

 

BIGTEM компанияси билан ишлашнинг асосий устунликлари:

- Замонавий ноу-хау билан жиҳозланган тўлиқ қайта ишлаш линиясининг малакали, креатив инжиниринги;

- Кенг ассортимент ва уйғун нархлар;

- Оригинал дизайн ва ечимлар;

- Электр энергияси ва сувни тежаш;

- Тезкор етказиб бериш;

- Дунё бўйлаб савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари.

Сизда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонда BIGTEM компаниясининг юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш фикри туғилдими? Батафсил маълумотларни www.bigtem.com веб-сайтидан олишингиз мумкин.

 

 

BIGTEM компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотлари:

Мутахассис: Кристина Пфандер

Телефон: +99890 9182377

Электрон почта манзили: iac@iacgroups.com


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг