Дунёда янги “совуқ уруш” бошланмоқда — Россия Мудофаа вазирлиги

Олам

image

Дунёда янги “совуқ уруш” бошланмоқда ва айни вақтда рақибларни аниқлаб олиш жараёни кетмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари Александр Фомин фикр билдирди.

Унинг айтишича, бугунги кунда дунёда хавфсизликка жиддий таҳдид солувчи бир нечта тенденциялар мавжуд.

“Биринчидан, бугун биз янги дунё тартиботининг шаклланишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Давлатларнинг янги “совуқ уруш”га тортилаётганини  кўриб турибмиз, мамлакатларни “ўзимизникилар” ва “бегоналар”га ажратиш бошланган”, дейди Фомин.

Унинг айтишича, мавжуд халқаро муносабатлар тизими ва хавфсизлик архитектураси мунтазам равишда бузилмоқда ҳамда халқаро ташкилотларнинг роли пасаймоқда.

“Халқаро ҳуқуқ ўрнига ҳеч қаерда ёзилмаган ва фақат қоидаларни ўйлаб топганларнинг манфаатларига мос келадиган тизим ишламоқда”, дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Фомин, шунингдек бутун дунёда қуролланишнинг янги йўналиши тўғрисида фикр билдирган.

“Шу билан бирга, кучлар мувозанатини тубдан ўзгартирадиган қуролларнинг янги турлари пайдо бўлмоқда. Қуролли қарама-қаршиликлар янги майдонларга — космик ва киберҳудудга кириб бормоқда. Буларнинг барчаси уруш тамойиллари ва усулларининг ўзгаришига олиб келади”, дея таъкидлади вазир ўринбосари.

Унга кўра, ушбу мавзуларнинг барчаси 22-24 июнь кунлари Россия пойтахтида бўлиб ўтадиган Халқаро хавфсизлик бўйича IX Москва конференциясида муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг