Дунёда янги пандемия юзага келиши мумкин
Олам
−
28 Январь 2021
17227Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 1999 йилда Малайзияда аниқланган Nipah (NiV) вируси орқали келиб чиқиши мумкин бўлган пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда.
Нипах дарёси бўйида яшовчи чўчқа боқувчи деҳқонлар орасида Нипах вируси аниқланган ва у дарё номини олган. Ёввойи табиатда унинг ташувчилари – Жанубий Хитой, Жануби-Шарқий Осиё, Янги Гвинея ва Австралияда кенг тарқалган қўлқанотлилар туркумига кирувчи мевахўр учар тулкилардир. Бундан ташқари, вирус Африкадаги учар тулкиларда ҳам аниқланган. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳайвонларнинг ўзи у билан касал бўлмайди.
Аниқланишича, инфекцияни одамлар касал чўчқалар орқали, шунингдек, танасида вирус мавжуд қўлқанотлилар теккан мевалар (биринчи навбатда, хурмо, янги хурмо ва хурмо шарбати)ни истеъмол қилиш оқибатида юқтирган.
ЖССТ вируснинг олдини олиш учун хурмо ва бошқа янги озиқ-овқат маҳсулотларини мевахўр қўлқанотлилардан сақлашни тавсия қилган. Янги йиғилган хурмо шарбатини қайнатиш, меваларни истеъмолдан олдин яхшилаб тозалаш керак.
Вируснинг одамдан одамга юқиш хавфини камайтириш нуқтаи назаридан ЖССТ NiV билан касалланган одамлар билан алоқа қилишни чеклаш, қўлларни мунтазам ювиш ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тавсия қилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15