Дунёда ядровий қуроллар кўпаймоқда – SIPRI
Олам
−
14 Июнь 2021
6486Стокгольм тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) дунёда ядровий арсеналларнинг кўпайганини маълум қилди. SIPRI’нинг қурол-яроғ, қуролсизланиш ва халқаро хафвсизликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги янги ҳисоботида айтилишича, қудратли давлатлар 2020 йилда ядровий каллаклар сонини кўпайтирган.
“Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунгача оператив кучлар томонидан жойлаштирилган ядровий каллаклар сони 3825 тага етган. Ўтган йили бу кўрсаткич 3720 тани ташкил қилган”, дейилади хабарда.
SIPRI тадқиқотчиларига кўра, 2021 йилнинг бошида ядровий давлатлар ихтиёридаги ядровий каллакларнинг умумий сонининг камайиши кузатилган. Шунга қарамай, юқори тайёргарликка эга бўлган икки мингга яқин жанговар каллакларнинг деярли барчаси Россия ёки АҚШга тегишли.
“Тўққизта ядровий давлат – AҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва КХДР 2021 йил бошида тахминан 13080 ядро қуролига эгалик қилишди. Бу кўрсаткич 2020 йилдаги13 400 дан кам”, дея хабар бермоқда институт.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, ҳар иккала давлат ҳам ўзларининг ядро қуролларини қисқартираётганларига қарамай, ҳар бирида йил бошида ўтган йилгига қараганда 50 дан ортиқ жанговар каллаклар бор эди.
SIPRI маълумотларига кўра, Россия ва AҚШ дунёдаги ядровий арсеналнинг 90 фоиздан ортиғига эгалик қилади.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь