Дунёда сўнгги 10 йил да биринчи марта силдан ўлим ҳолатлари кўпайди

Саломатлик 3546
image

Сўнгги 10 йил ичида биринчи марта сил касаллиги туфайли ўлим ҳолатлари кўпайди. Памдемия касаликка қарши курашда эришилган ютуқларга жиддий зарар етказди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида келтирилган. 

“COVID-19 пандемияси силга қарши курашда эришилган кўп йиллик ютуқларга жиддий зарар берди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2021 йилги силга қарши глобал ҳисоботига кўра, ўн йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта сил касаллигидан ўлим ҳолатлари кўпайган”, дейилади ЖССТ хабарида

Ҳисоботга кўра, 2020 йилда 1,5 миллионга яқин одам сил касаллигидан вафот этган. Улардан 214 минг нафари ОИВ (Инсон иммунитет танқислиги вируслари) билан касалланган. Ўлим ҳолати дунёнинг 30 мамлакатда жуда кўп кузатилган.

ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда 4,1 миллионга яқин одам сил касаллиги билан курашмоқда. Бу кўрсаткич 2019 йилдагига нисбатан 2,9 миллионтага кўп.

Ташкилотнинг маълум қилишича, сил касаллигини даволаш ва профилактик хизмат кўрсатишга сарфланадиган глобал харажатлар 5,8 миллиард доллардан 5,3 миллиард долларга камайган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3
t
×