Дунёда маймун чечагига чалинганлар 1000 нафарга яқинлашди

Олам

image

29 мамлакатда 900 дан ортиқ одам маймун чечаги вируси билан касалланган, шу жумладан АҚШда 24 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Америка тиббий регулятори CDC маълум қилди.

Расмий очиқ манбалардан олинган маълумотларга асосланиб, дунё бўйлаб касалликнинг тарқалишини кўрсатадиган интерактив харитага кўра, бугунгача жами 909 та маймун чечаги билан касалланиш ҳолати қайд этилган.

Инфекциялар сони бўйича етакчи Буюк Британия бўлиб, у ерда 225 киши касалланган. Испания эса 186 та ҳолат билан иккинчи ўринда. Учинчи ўринда Португалия – 143 та ҳолат.

АҚШ Канада, Германия, Франция ва Нидерландияни ортда қолдириб, 24 та ҳолат билан саккизинчи ўринда турибди. Шунингдек, рўйхатдан Италия ва Бельгия ҳам жой олган.

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг