Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 9 миллиондан ошди

Олам

image

Дунёда коронавирусга чалинган беморлар сони 9 миллиондан ошиб кетди. Worldometers статистика портали маълумотлари шундай кўрсатмоқда.

Унга кўра, бугун, 22 июнь ҳолатига дунёда коронавирус қайд этилганлар 9 046 080 тага етди. COVID-19 дан вафот этганлар эса 470 мингдан ошди. Ундан соғайганлар 5 миллионга яқинлашди. 

Ҳозирда 3 737 032 кишида коронавирус фаол ҳолатда. Уларнинг 3 682 298 (98 фоиз) нафарининг аҳволи яхши, 54 568 (2 фоизи) нафари эса оғир аҳволда.

Коронавирусга чалиниш бўйича АҚШ биринчи ўринда боряпти. Америкада 2 182 950 кишида коронавирус аниқланган. Унинг ортидан Бразилия (1 086 990), Россия (584 680), Ҳиндистон (426 910), Буюк Британия (304 331), Испания (293 352), Перу (254 936), Чили (242 355), Италия (238 499) ва Эрон (204 952) боряпти.

Бугунгача ушбу инфекцияга чалинган беморларнинг 470 703 нафари вафот этган. Қурбонлар сони бўйича АҚШ (122 247 нафар қурбон), Бразилия (50 659), Буюк Британия (42 632), Италия (34 634), Франция (29 640), Испания (28 323), Мексика (21 825), Ҳиндистон (13 703), Бельгия (9 696) ва Эрон (9 623) етакчилик қиляпти.

Жами беморларнинг 4 838 345 нафари соғайган. Беморларнинг соғайиши бўйича етакчи давлатлар қаторига АҚШ (980 355 нафар бемор соғайган), Бразилия (579 226), Россия (339 711), Ҳиндистон (237 252), Чили (200 569), Италия (182 893), Германия (174 900), Эрон (163 591), Туркия (160 240) ва Перу (141 967) кирган.

АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар 8 929 394 нафарни ташкил қиляпти.

Кеча, 21 июнда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рекорд даражада кунлик ўсишни қайд этди. Дунё бўйлаб бир суткада 183 020 та янги касалланиш ҳолати аниқланди, 4743 киши вафот этди. Бундан аввалги рекорд 20 май куни ўрнатилганди. Ўшанда бир кунда 106 минг кишида касаллик аниқланган.

Аввалроқ, ЖССТ коронавирус пандемияси тарқалиши янги хавфлироқ босқичга киргани ҳақида огоҳлантирганди

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган сони 16 июнь куни 8 миллионлик "довон"дан ўтганди. Орадан 6 кун ўтиб касалланганлар яна миллион нафарга кўпайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг