Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 3 миллиондан ошди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бутун дунёда COVID-19 вирусини юқтириш оқибатида вафот этганларнинг умумий сони 3 миллиондан ошди. Бу ҳақда давлатларнинг расмий баёнотларига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугунги кунга келиб дунёда янги инфекция туфайли келиб чиққан касаллик 3 001 723 кишини ҳаётдан олиб кетган. COVID-19 ҳаммаси бўлиб 139 миллиондан ортиқ одамга юққан.

Коронавирусдан илк ўлим ҳолати 2020 йилнинг 11 январида қайд этилган бўлса, 28 сентябрга келиб ушбу кўрсаткич 1 миллионга, орадан тўрт ой вақт ўтар-ўтмас 2 миллионга етди. 

Шу билан бирга, янги инфекциянинг ўлим даражаси пасаймоқда: агар олти ой олдин ўлим даражаси 3 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирда у тахминан 2,1 фоизга тенг.

География

Тахминан, ҳар бешинчи ўлимнинг бири Америка Қўшма Штатлари ҳисобига тўғри келади. У ерда коронавирусга чалинган 31,5 миллион аҳолидан 565 мингдан ортиғи вафот этган. 

Иккинчи ўринда Бразилия (14,2 миллион киши юқтирган, 365 мингдан ортиқ киши вафот этган), учинчи ўринда Мексика (2,3 миллион беморнинг 211 минг нафари вафот этган) бормоқда.

Аҳоли сонини ҳисобга олганда, ўлим ҳолати бўйича энг юқори кўрсаткичлар Европа мамлакатларида: Чехияда ҳар 100 минг аҳолига 264, Венгрияда 257, Черногорияда 225 ўлим тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг