Дунёда қанча ядровий қурол борлиги айтилди

Олам

image

2022 йил бошига кўра, дунёнинг тўққизта давлатидаги ядро арсеналида 12,7 мингта ядро қуроли бор. Бу ҳақда Америка олимлари федерацияси томонидан эълон қилинган янги тадқиқотда айтилган.

“Совуқ уруш давридан бери ядро арсеналларини қисқартириш бўйича эришилган ютуқларга қарамай, ядро каллакларининг глобал захираси жуда юқори даражада қолмоқда. 2022 йил бошида тўққизта давлатда 12 700 дан ортиқ каллак бор эди”, дейилади ҳисоботда.

Барча ядровий каллакларнинг тахминан 90 фоизи Россия ва АҚШга тегишли бўлиб, уларнинг ҳар бирида беш мингдан ортиқ ядровий қурол мавжуд. 

“Бошқа ҳеч бир ядровий давлат миллий хавфсизлигини таъминлаш учун бир неча юздан ортиқ ядро қуролига эҳтиёж сезмайди”, дейилади ҳисоботда.

Жойлаштирилган, сақланган ва утилизация қилиниши кутилаётган ядро каллакларини ҳисобга олган ҳолда, тўққизта давлатда қуйидаги миқдорда ядро қуроли мавжуд: 

•  Россия – 5977;
•  АҚШ – 5428; 
•  Хитой – 350; 
•  Франция – 290;
•  Буюк Британия – 225;
•  Покистон – 165; 
•  Ҳиндистон – 160;
•  Исроил – 90;
•  Шимолий Корея – 20 та.

Тарихий нуқтаи назардан, Совуқ уруш давридан бери дунёдаги ядро қуроллари сони сезиларли даражада камайган. Хусусан, 1986 йилда дунёда 70 300 та ядро қуроли бўлган бўлса, 2021 йил бошида улардан тахминан 13 000 та қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

ядро қуроли

Баҳолаганлар

1655

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг