Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди

Технология

image

Швециянинг Tele2 телекомпанияси бугун, 25 май куни мамлакатда мобиль тармоғнинг янги авлоди – 5G ишга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда концерннинг пресс-релизида хабар берилди.

"Бугун жуда катта кун. Биз Швециянинг Стокгольм, Гетеборг ва Мальмё шаҳарларида илк бор 5G тармоғини ишга туширамиз. Мен Швециянинг бу борада остона вазифасини ўтаётганидан бағоят хурсандман”, деди Tele2 компанияси раҳбари Андерс Нильссон.

Янги технология 1 Гбит / с тезликда ахборот узатиш тезлигини таъминлайди. Бу 4G авлодига қараганда деярли 4 баравар юқори деганидир. Айни пайтда, бугунги кунда муомаладаги телефонларнинг аксарияти янги авлод мобиль алоқасидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Фақатгина чексиз интернетдан фойдаланаётган Tele2 мижозлари автоматик равишда 5Г тармоғига уланишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг