Дунёда энг кўп ойлик оладиган актёр тўртинчи марта “ўлди”

Олам 9293
image

Интернетда яна бир бор дунёдаги энг кўп маош оладиган актёр, собиқ курашчи Скала лақабли Двайн Жонсон "кўмилди". 

Айтилишича, Би-би-си телерадиокомпанияси номидан 47 ёшли Жонсоннинг пикетдан сўнг вафоти ҳақида хабар берилган. Кўпчилик ушбу хабарларни ишонч билан қабул қилди ва даҳшатга тушди.

"Эй Худо... Мен бунга ишонмайман! Двайн Жонсонга тинчлик бер!”, деб ёзади мухлислари изоҳларда.

Аслида, актёр тирик ва соғлом. У хабарларни рад этмади. Бунинг ўрнига у шунчаки Instagram’га бир нечта янги фотосуратларни жойлаштирди ва янги "Қора одам" фильмининг премьераси кунини эълон қилди.

Жонсон “ўлим”ларига кўникиб қолган. "Тез ва ғазабланган", "Жуманжи", "Тиш пери" сериалларининг юлдузи камида тўртинчи марта интернетда "ўлдирилди". 2011 ва 2014 йилларда у каби сохта хабар қурбони бўлган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 418
Рейтинг: 2.9
t
×
×