Дунёда Беларуснинг дўстлари йўқ – Лукашенко
Олам
−
13 Март 2021
8484Беларусь Президенти Александр Лукашенко Беларуснинг “дунёда дўсти йўқ”лигини айтди. Бу ҳақда "БелТА" хабар берган.
“Менинг сўзларимга эътибор беринг: дунёда бизнинг дўстларимиз йўқ”, деган давлат раҳбари.
У мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият тўғрисида “кўп гапириши кераклигини” қўшимча қилган, Лукашенко бунинг “вақт ўтиши билан” амалга оширилишини айтган.
Маълумот ўрнида, Беларусда Республика Марказий сайлов комиссияси Александр Лукашенкони 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилганидан кейин норозилик намойишлари бошланди.
Мухолифат номзодларининг барча штаб-квартиралари уларнинг расмий натижаларини тан олмасликларини эълон қилди.
Кейинчалик президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакатда ҳокимиятнинг ўтишини осонлаштириши керак бўлган Мухолифат Мувофиқлаштирувчи Кенгаши тузилганини эълон қилди. Лукашенко эса Ғарб давлатларини намойишларда айблаб, кенгаш аъзоларига қарши жиноий иш қўзғатилишини талаб қилди.
LiveБарчаси