Дунё етакчилари Киевда. Улар қандай мақсадни кўзлаган?
Олам
−
03 Апрель 2023 14183 1 дақиқа
Бугун, 3 апрель куни Украина пойтахти Киевга бир қанча давлат ва ташкилотлар раҳбарлари борди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эмине Жапарова Twitter'даги саҳифасида хабар қилди.
Айтилишича, Европа Кенгаши Бош котиби Мария Пежчинович-Бурич бугун, 3 апрель куни эрталаб Киевга борган. Шунингдек, Украинага Венгрия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Левенте Мадяр ҳам келган.
Бундан ташқари, UNESCO Бош директори Одри Азуле ва Германия вице-канцлери, Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек немис ишбилармон доиралари вакилларидан иборат кичик делегация билан Киевга келган.
Хабекнинг ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан сир тутилган. Сафарнинг асосий мавзулари Украинани қайта тиклаш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўлиши кутилмоқда. Вазирга Германия саноат иттифоқи раҳбари Зигфрид Русвурм ҳамроҳлик қилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель