Дунё учун янги зарба: Ҳиндистон гуруч экспортини чекламоқчи

Олам

image

Ҳиндистон Ҳукумати ички таъминотда узилишларга ва нархлар ошишига йўл қўймаслик учун гуруч экспортини чеклаши мумкин. Бу ҳақда “The Economic Times” нашри хабар берди.

Ҳиндистон гуруч етиштириш бўйича дунёда Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради ва сўнгги икки йил ичида 150 дан ортиқ давлатга гуруч экспорт қилган.

Нашр манбаларидан бирининг айтишича, гуруч экспортига шакар каби чекловлар қўлланилиши мумкин. Ҳозирда мамлакатда буғдой ва шакарнинг экспорти 10 миллион тонна даражасида чекланган.

2022 йил бошидан буён Ҳиндистон Жаҳон бозорига 6,1 миллиард долларлик гуруч етказиб берган ва қишлоқ хўжалиги экспортидан тушадиган хорижий даромадлар бўйича етакчи бўлиб турибди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2021-2022 йилларда Ҳиндистонда гуруч етиштириш бўйича рекорд ўрнатилган — 127,93 тонна, бу сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан (116,44 тонна) 11,49 тоннага кўпдир.

Газетанинг қайд этишича, апрель ойида Ҳиндистонда инфляция 7,79 фоизга етган, бу эса саккиз йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир. 

“Ҳозирда кўплаб давлатлар ўзларининг ички ғалла сиёсатини олиб бормоқда. Ҳиндистон ўзи, қўшнилари ва заиф давлатлар учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминламоқчи”, дейди нашрга ўзини ошкор этмаган расмий.

Ҳиндистон буғдой экспортини унинг нархи ошиши сабабли чеклашга қарор қилди. Мазкур қарордан қабул қилинганидан икки кун ўтиб Европада буғдой нархи бир тонна учун 438,25 еврони ташкил қилиб, рекорд ўрнатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон гуруч экспорти Жаҳон бозори

Баҳолаганлар

460

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг