Дунё рус спортига қизил карточка кўрсатмоқчи

Спорт

image

АҚШ ва яна 34 давлат Украинадаги уруш туфайли Россия спортига қарши санкцияларни кучайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Россия спортига нисбатан чекловларни кучайтириш АҚШ ва яна 34 та давлат вазирлари билан келишилган. Америкадан ташқари, Австралия, Канада, Австрия, Чехия, Франция, Германия, Италия, Япония, Нидерландия, Испания, Норвегия, Швеция ва Буюк Британия каби давлатлар ҳам рус спортига нисбатан санкцияларни қаттиқлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлаган.

Ушбу келишув юзасидан халқаро спорт федерацияларининг мусобақаларида Россия ва Беларусь спортчиларининг иштирокини чеклаш таклиф қилинган. Шунингдек, бу қарор Россия ва Беларусь билан чамбарчас боғлиқ бўлган шахслар ва федерациялар фаолиятига ҳам тегишлидир. 

Федерациялар россиялик ва беларуслик спортчиларга мусобақаларда қатнашишга рухсат берган тақдирда, давлат рамзларидан фойдаланмаслик ва барча оммавий баёнотларда Россиянинг Украинага қарши уруши тарафдори бўлмаслик талаб этилади.

АҚШ Давлат департаментининг бундай кескин чорасига Россиянинг Америкадаги элчихонаси ҳам муносабат билдириб, ушбу қарор халқаро Олимпия қоидаларига зид эканини таъкидлаган.

"Коллектив Ғарбнинг ҳаракатлари россиялик спортчиларни бошқа мамлакатлардаги рақиблари билан тенг шароитларда рақобатлашиш имкониятидан маҳрум қилишга қаратилган адолатсизликнинг яна бир намунасидир. Биз спорт сиёсатдан четда қолиши кераклигини таъкидлаймиз. Ундан босим ўтказиш ва ҳисоб-китоб қилиш воситаси сифатида фойдаланиш, Олимпия ҳаракатининг асосий тамойилларини бевосита бузади. Бу соғлом рақобат руҳига зиддир", дейилади элчихона баёнотида.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг