Дунё давлатлари порахўрларни қандай жазолайди? Жаримадан то ўлимгача...

Таҳлил 14681
image

Жаҳоннинг турли давлатларида коррупцияни бартараф этиш йўлида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, қадимги даврдан то ҳозиргача “коррупция балоси” ни буткул йўқотадиган ечим топилмади.

Ўзбекистонда ҳам коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этилгани ҳақидаги янгиликлар тез-тез қулоғимизга чалинади. 
Жумладан, 2021-йил мобайнида Ўзбекистонда 91 нафар давлат хизматчиси пора олиш билан боғлиқ жиноят содир қилган. Поранинг энг кичик миқдори 50 АҚШ доллари бўлса, энг йириги 200 минг АҚШ долларини ташкил этади.

QALAMPIR.UZ таҳририяти коррупция иллатига қарши Ўзбекистонда ва жаҳон ҳамжамиятида қанақа жазо турлари қўлланилаётгани ҳақидаги маълумотни сиз билан бўлишмоқчи

Ўзбекистон Республикаси пора олган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддасига кўра 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 

Буюк Британияда эса, порахўрлик тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланган корпорациялар ва бошқа ташкилотлар чексиз жаримага тортилиши мумкин. Жисмоний шахслар эса 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Франциянинг коррупцияга қарши курашиш қонунларини бузганлик корпорациялар ва бошқа ташкилотларнинг 5 миллион еврогача жаримага тортилишига, жисмоний шахсларнинг эса10 йилгача озодликдан маҳрум этилишига олиб келади.

Италия қонунчилигига кўра, порахўрликда айбланган компаниялар 1 миллион еврогача жарима тўлайди. Жисмоний шахслар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун  “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади. 

Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги тўққиз йил давомида ўсиш (2013 йилда 17 баллдан 2020 йилда 28 баллгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилган.

Рейтингда Дания, Финляндия ва Янги Зеландия юқори учликни эгаллаган. Кучли ўнликка Норвегия, Сингапур, Швеция, Швейцария, Нидерландия, Люксембург ва Германия эгаллаган.

Энг коррупциялашган давлатлар қаторидан Жанубий Судан, Сурия, Сомали, Венесуэла, Яман жой олган.

Дунё ҳамжамиятида шундай давлатлар борки, улар коррупцияни йўқотиш учун энг олий жазо, ўлим жазосини мунтазам қўллаб келади. Коррупция учун ўлим жазоси, асосан, Осиё ва араб давлатларида қўлланилади. Ҳозирги кунда бундай жазони амалда қўлланилаётган 22 та давлат мавжуд.

Булар:

Афғонистон, Бангладеш, Бахрайн, Белоруссия, Миср, Иордания, Ироқ, Эрон, Яман, Хитой, Қуввайт, Малайзия, БАА, Покистон, Саудия Арабистони, Шимолий Корея, Сингапур, Сурия, Сомали, АҚШ, Жанубий Судан ва Япония.

Охирги йиллар ичида ушбу давлатларда ўнлаб порахўрлар “нариги дунёга равона қилинди”.

Хитой қонунчилигига биноан, ўлим жазоси фақатгина 463 минг доллардан ортиқ пора билан ёки давлат мулкини ўғирлаш билан қўлга тушган амалдорларга нисбатан қўлланилади. Масалан, жорий йил Хитойда собиқ вазир порахўрлик учун ўлимга ҳукм қилинганди.

Жазонинг бундай тури кўпчилик давлатларнинг Жиноят кодексида кўрсатилган бўлсада, ўлим жазоси амалда ҳар доим ҳам қўлланилавермайди.

Лекин шундай давлатлар борки, уларда пора олиш шунчаки “жамоатчилик ахлоқи нуқтаи назарига тўғри келмайди” деб ҳисоблашади.Агар мансабдор коррупция жинояти билан қўлга тушса, унга шунчаки мансаб курсиларига элтувчи барча йўллар ёпилади. Бунга мисол қилиб Дания ва Финландия давлатларини  келтиришимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ прокурор ёрдамчиси 1500 АҚШ доллари пора олаётганда ушлангани, Урганч ҳокими ўринбосари уйида 60 000 АҚШ доллари пора билан қўллангани ҳақида хабар берган эдик.

Самандар Ҳаққиев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 393
Рейтинг: 2.9
t
×