Дунё бўйлаб болалар фанга кам маълум бўлган вирусни оммавий тарзда юқтира бошлади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари, Швейцария, Япония ва Буюк Британияда шифокорлар фанга кам маълум бўлган респираторно-синцитиальный вируси (RSV)нинг болалар орасида оммавий юқиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.

Нью-Йорк шифохоналарининг бирида болалар юқумли касалликлари бўлими бошлиғи Рабиа Аганинг сўзларига кўра, болаларнинг ушбу янги вирусга чалиниш ҳолатлари аввалроқ, яъни жорий йилнинг апрель ойида бошланган. Бироқ, ушбу ҳолат COVID-19 пандемияси фонида қолиб кетган. Айнан карантин чекловлари туфайли болаларда вирусга қарши иммунитет шаклланмаган.

Қайд этилишича, чаққалоқлар ва болалар орасида RSV билан касалланишнинг кескин ўсиши коронавирусга қарши чоралар заифлашганидан кейин содир бўлган. Ушбу вирус нафас олиш тизимида муаммолар келтириб чиқаради. 

Жорий йилнинг август ойида Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошлиғи Михаил Мурашко болалар янги коронавирус инфекцияси билан кўп кассаллаётганини айтиб, коронавирус янги версияси янада агрессив ва тез тарқалаётганини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг