Дунё бўйлаб 36 миллион киши зулматда яшамоқда

Бу қизиқ

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ташаббуси билан октябрь ойининг иккинчи пайшанбасида Жаҳон кўриш куни (World Sight Day) нишонланади.

Бу сана тақвимда кўрлик, кўриш бузилиши ва кўриш қобилияти бузилган одамларни реабилитация қилиш муаммоларига бутун дунё эътиборини жалб қилиш учун белгиланган. Ушбу муаммо билан боғлиқ турли ташкилотлар Жаҳон кўриш кунини нишонлашда иштирок этмоқда. 

Кўзи ожизлик – кўриш қобилиятининг йўқлиги. Сурункали кўрликнинг асосий сабабларига катаракта, глаукома, трахома ва болаларда кўз касалликлари кабилар киради. Ёш билан ривожланиб борадиган кўзи ожизлик, шунингдек назоратсиз диабет туфайли пайдо бўладиган кўзи ожизлик дунёда кенг тарқалган. 

Халқаро кўрликни олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, қарийб 253 миллион одам кўриш билан боғлиқ муаммога эга. Улардан 36 миллиони умуман кўра олмайди, 217 миллионида кўришнинг ўртача ёки оғир бузилиши бор. 

Кўз касалликлари 19 миллиондан ортиқ болаларга таъсир қилади. Бундан ташқари, кўриш қобилияти бузилганларнинг 82 фоизини 50 ва ундан катта ёшдаги одамлар ташкил қилади. 

Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатларда кексалар сони ошгани сайин, кўпроқ одамлар ёшга боғлиқ кўриш қобилиятининг бузилиши хавфига дуч келмоқда. Бироқ, кўзи ожизликнинг аксарият ҳолатларини ўз вақтида даволаш билан олдини олиш мумкин бўлади. 

Жаҳон кўриш куни доирасида кўз касалликларининг олдини олишга қаратилган таълим ва профилактика ишлари олиб борилмоқда. Баъзи мамлакатларда аҳоли бу вақтда офтальмолог кўригидан ўтиш имкониятига эга. 

Шифокорлар кўз касалликларининг олдини олиш учун чекишни ташлашни маслаҳат беради, чунки никотин кўришга ёмон таъсир қилади. Шунингдек, қорағат, қора смородина, сабзи, треска (балиқ тури) жигари, кўкатлар истеъмол қилиш, телевизор олдида ва электрон ўйинларда камроқ вақт ўтказиш, компьютерда ишлаганда, замонавий монитор ва юқори сифатли дастурлардан фойдаланиш тавсия этилади. 

Офтальмологга мунтазам равишда ташриф буюриш ва ҳаётнинг оддий қоидаларига риоя қилиш узоқ вақт давомида яхши кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг