Дунё бўйича ҳар ўнинчи бола мажбурий меҳнатга жалб этилган – БМТ
Бу қизиқ
−
15 Май
2424Дунё бўйича ҳар ўнинчи бола, яъни 160 миллион нафар бола мажбурий меҳнатга жалб этилган. Улардан деярли ярми қуролли можаролардан зарар кўрган мамлакатларда яшайди. Бу ҳақда жорий йилнинг 13 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янгиликлар хизмати хабар берди.
БМТ Бош ассамблеяси раиси Филемон Янг бу ҳолатнинг илдиз сабаблари ҳақида гапирди.
“Биз болалар меҳнатини келтириб чиқарадиган асосий омилларни бартараф этишимиз керак. Бу – қашшоқлик, мажбурий кўчиш, гендер ва бошқа шакллардаги тенгсизлик, болаларни мактабдан чиқариб олиб ишлашга мажбур қилиш, имконият етишмаслиги, шунингдек, уларни қуролли можароларда ёллаш ва фойдаланишга олиб келувчи беқарорлик”, деди у.
Филемон Янг давлатларни болаларни ҳимоя қилувчи қонунларни қабул қилишга, адолатли меҳнат ҳақи тизимини жорий этишга ва чекка, кам таъминланган ҳудудларга инвестиция киритишга чақирган. У, шунингдек, болаларнинг эксплуатациясини кучайтирувчи янги хавф омиллари, хусусан, об-ҳаво ҳодисалари таҳдидига алоҳида эътибор қаратган.
Маълумот учун, ҳар йили 12 июнь куни Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қуролли можаролар, табиий офатлар ва иқлим ўзгаришининг кучайиб бораётган оқибатлари туфайли дунёда ўз юртининг ичида ноилож кўчишга мажбур бўлганлар сони рекорд даражага етиб, 83,4 миллион кишига етгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
17 Июнь