Дунё автомобилсиз ҳаракатланиш кунини қандай нишонламоқда? (фоторепортаж)

Бу қизиқ 3724
image

Ҳар йили 22 сентябрь куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида "Бутунжаҳон автомобилсиз ҳаракатланиш куни" акцияси ўтказилади. Бу халқаро даражадаги рамзий акция бўлиб, унинг мақсади автомобилдан чиқадиган газнинг табиат ва одамлар учун хавфини эслатиб қўйишдир

Биринчи автоуловсиз кун 1973 йилда Швейцарияда ўтказилган, ўшанда мамлакат расмийлари ёқилғи инқирози сабабли, фуқароларни машиналардан тўрт кунлик воз кечишга чақирган.

Биринчи умуммиллий акция эса, 1997 йилда Буюк Британияда ўтказилган. 1998 йилда Франция унга қўшилган.

Лондон

2000 йилда Бутунжаҳон автомобилсиз ҳаракатланиш тармоғи биринчи "Халқаро автоуловсиз ҳаракатланиш куни"ни ўтказган.

Ҳозирда дунёнинг бир қатор шаҳарларида қулай жамоат транспортлари, пиёдалар йўлаклари, велосипед инфратузилмасини ривожлантиришга эътибор қаратиляпти. Автоуловлардан кундалик фойдаланишни камайтириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, дунёнинг кўплаб мегаполислари велосипед намойишларини ўтказмоқдалар. Биринчи бундай тадбир 1992 йилда Сан-Франциско (АҚШ) велосипедчилари томонидан ташкил этилган. Унда атиги 48 киши қатнашганди. Лекин, бундай тадбирлар ўтказиладиган жойлар ва унда қатнашадиганлар сони тезлик билан ўсиб борди. Ҳозир энг кўп иштирокчилар Лондон, Сидней, Мельбурн, Сан-Франциско ва Будапешт шаҳарларидан қатнашадилар. 

Жакарта

Уларнинг шиори битта: “Биз ҳаракатга аралашмаймиз, биз ўзимиз ҳаракатланамиз”. 

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили дунёнинг 1500 та шаҳаридан 100 миллиондан ортиқ одам "Бутунжаҳон автомобилсиз ҳаракатланиш куни" акциясида иштирок этади.

Москва

Ўзбекистон

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3.2
t
×