Дунё аҳолисининг 281 миллиони муҳожирлардир – БМТ
Олам
−
18 Декабрь 2021
33872020 йилда дунё бўйлаб муҳожирларнинг умумий сони 281 миллионга яқинлашди. Бу дунё аҳолисининг 3,6 фоизига тўғри келади. Ушбу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 18 декабрь халқаро мигрантлар куни муносабати билан берган ҳисоботида келтирилган.
Қайд этилишича, 2019 йилда мигрантларнинг сони 272 миллион кишини ташкил қилган. 2000 йилда уларнинг сони 173 миллионга яқин бўлган. Бироқ, халқаро мигрантларнинг дунё аҳолисининг умумий сонидаги улуши сўнгги ўн йилликларда деярли ўзгармаган: 2017 йилда 3,4 фоиз, 2000 йилда 2,8 фоиз ва 1980 йилда 2,3 фоиз.
Ҳисоботда қайд этилишича, бугунги кунда дунёда 70 миллион мажбурий кўчирилганлар бор. Ундан 26 миллиони қочқинлар, 3,5 миллиони бошпана изловчилар ва 41 миллиондан ортиғи ички кўчирилганлар.
Халқаро миграция ташкилотининг маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб мигрантлар сони 272 миллионни ташкил қилган, бу 2017 йилга нисбатан 14 миллионга кўп.
Ҳисоботда таъкидланишича, мигрантларнинг 48 фоизи аёллардир. Мигрантларнинг 38 миллионга яқини болалар, 4,4 миллион нафари талабалар ва 164 миллион нафари меҳнат муҳожирлари ҳисобланади. Уларнинг 75 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги (20-64 ёш) одамлардир. Ва мигрантларнинг деярли 31 фоизи Осиёда, 30 фоизи Европада, 26 фоизи Америкада, 10 фоизи Африкада ва 3 фоизи Океанияда яшайди.
Маълумот учун, 2019 йилда бошқа давлатларда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони 2 миллион 600 нафарни ташкил қилган. Бироқ, норасмий маълумотларда уларнинг сони бундан кўп бўлиши мумкин.
Айтиш жоизки, ўзбек муҳожирларининг катта қисми Россия, Туркия, Жанубий Корея давлатларида меҳнат қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь