Дунё 100 йилдан кейин АҚШ ва Хитойни йўқотади. Қайси давлатлар тақдири хавф остида?

Олам 34615
image

Болгариянинг “Труд” нашри 100 йил ичида ёки ундан олдин йўқолиб ёки парчаланиб кетиши мумкин бўлган давлатлар топ-10 талигини тузди. Рўйхатга қуйидаги мамлакатлар киритилган:

1. АҚШ
2. Хитой
3. Буюк Британия
4. Шимолий Корея
5. Бельгия
6. Нидерландия 
7. Кирибати
8. Мальдив ороллари
9. Испания
10. Ироқ

Нашрда келтирилган ўнлик мамлакатларни йўқолиб кетишига сабаб сифатида табиий офатлар ва сиёсий ўзгaришлар кўрсатилган.

Шундай қилиб, Нидерландия, Кирибати ва Мальдив оролларини сув босиши мумкин. Мальдив ороллари биринчи бўлиб сувга ғарқ бўлиши эҳтимоли мавжуд. Журналистлар орол давлат 2085 йилгача сув остида қолишини башорат қилиб, сабаб сифатида глобал исишни кўрсатмоқда.

Қолган еттита давлат сиёсий тўқнашувлар оқибатида парчаланиши тахмин қилинган. Таҳлилчилар Шимолий Корея аҳолининг раҳбариятдан норозилиги туфайли қулашини башорат қилишган. Шунга ўхшаш вазият Қўшма Штатларга ҳам тааллуқли. Журналистларнинг қайд этишича, агар бирор ҳодиса мамлакатни бирлаштирмаса ва воқеалар шу тарзда давом этса, АҚШ ўзгариши эҳтимоли катта. Ундан Аляска ва Техас штатлари биринчи бўлиб ажралиб чиқиши мумкин.

Журналистлар башоратига кўра, Хитой юз йилдан кейин қулаши мумкин. Бу эртароқ ҳам содир бўлиши инкор этилмаяпти.

“2030 йилга бориб Хитойда ичимлик суви етишмай қолиши мумкин ва мамлакатнинг ҳозирги кўриниши 2050 йилгача ўзгариш эҳтимоли бор”, деб ёзади нашр муаллифи.

Бельгия Флеминглар ва Валлонлар ўртасидаги этник можаролар туфайли иккига ажралиши тахмин қилинмоқда. Бирлашган Қиролликка ҳам парчаланиб кетиш хавфи таҳдид қилмоқда. Таъкидланишича, баъзи давлатлар қиролликни тарк этиб, Европа Иттифоқига мустақил давлат сифатида қўшилишлари мумкин. Бу жараён яқин 20 йил ичида ҳал қилинади.

Бундан ташқари, Ироқ ва Испания каби давлатлар ҳозир мавжуд бўлган шаклини йўқотиши мумкин.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2338
Рейтинг: 2.9
t
×