Дубайдаги порт ҳудудида кучли портлаш содир бўлди (видео)

Олам 7222
image

Кеча, 7 июль куни кечқурун Дубайда катта портлаш юз берди, деб хабар беради Яқин Шарқ ОАВ гувоҳларга таяниб. “Al Arabiya” телеканалидаги манбаларга кўра, портлаш Жабал-Али порти ҳудудида содир бўлган.

Яна бир версияга кўра, портлаш нефть ташувчи танкерда содир бўлган. Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда видеолавҳаларни эълон қилмоқда. Уларнинг айтишларича, портлаш пайти тасвирга олинган, унда тунги осмон фонида улкан олов ёнаётганини кўриш мумкин.

Дубай маъмурияти ўз навбатида, Twitter’да ўт ўчирувчилар портдаги ёнғинни кема бортида ўчираётгани ҳақида ёзди. Қурбонлар ҳақида ҳали маълумот берилмаган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 204
Рейтинг: 3
t
×