Дубайда рекорд оғирликдаги олтин қуйма ишлаб чиқарилди (видео)
Бу қизиқ
−
21 Ноябрь 2024 9703 1 дақиқа
Дубайда рекорд даражадаги 300 килограмм оғирликка эга бўлган олтин қуйма ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда кеча, 20 ноябрь куни Дубай ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Emirates Minting Factory томонидан ишлаб чиқарилган қуйма тақдимоти Dubai Metals Конференциясининг 2024 ёпилиш маросимида бўлиб ўтган.
Маросимда маҳсулот тарихдаги энг катта олтин қуйма сифатида жорий йилнинг 10 ноябрь куни Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Янги олтин қуйма Mitsubishi Corp томонидан 2005 йилда 250 кг олтин қуйма билан ўрнатилган олдинги рекордни янгилаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь