Дубай атиги 4 йилда қоғоздан тўлиқ воз кечди

Олам

image

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари таркибидаги Дубай амирлиги ҳукумати иш юритишда қоғоздан тўлиқ воз кечди. “Gulfnews” нашрининг ҳабар беришича, Дубай бу натижага қоғозсиз стратегиясини ваъда қилинган муддатда тўлиқ амалга ошириш орқали эришган.

Дубай қоғозсиз стратегиясини бажариш 2018 йилда бошланиб, беш босқичда амалга оширилди. Бунинг натижасида 45 та давлат муассасаси қоғоз истеъмолини 336 миллион донадан ортиққа қисқартиришга эришди. Шу орқали ҳукумат 1,3 миллиард БАА дирҳамидан кўпроқ маблағни ҳамда 14 миллион меҳнат соатини тежаган.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш бошқармаси бош директори Ҳамад Обаид ал-Мансурининг айтишича, БАА ҳукуматидаги барча ички ва ташқи транзакциялар ва процедуралар ҳозирда 100 фоиз рақамли ва кенг қамровли давлат хизматлари платформаларидан бошқарилади.

“Ҳукуматда янги иш маданиятининг ўрнатилиши ходимларнинг вақт ва кучини тежайди, иш унумдорлигини оширади ва ресурслар барқарорлигини таъминлайди”, дейди Ал-Мансури.

Эндиликда, давлат корхоналари 1 800 дан ортиқ рақамли хизматлар ва 10 500 дан ортиқ асосий транзакциялар тақдим этади. 

Шунингдек, DubaiNow иловасида аҳоли учун 12 асосий тоифадаги 130 дан ортиқ хизматлар мавжуд.

Фаррух Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг