ДТМ абитуриентларни огоҳлантирди
Жамият
−
01 Март 2021
22684Турли ўқув марказлари томонидан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест синовлари ўтказилиши, тест топшириқлари 100 фоиз Давлат тест маркази экспертлари томонидан тузилгани ва кириш имтиҳонларида тушиши мумкинлиги ҳамда хизмат нархи 55 минг сўмни ташкил этиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Марказ ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган бундай хабарлар бутунлай нотўғри эканлигини маълум қилган.
Қайд этилишича, Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган диагностик тест синовлари Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳар пайшанба куни 2 сменада ташкил этилади ва хизмат нархи 15 000 сўмни ташкил этади.
Диагностик тест синовлари учун рўйхатга олиш Давлат тест марказининг интерактив хизматлар портали орқали амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь