ДСҚ раисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
14 Декабрь 2021
6920Бугун, 14 декабрь куни Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Сирожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти, 1999 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги фаолиятини 1992 йилда Китоб шаҳар Давлат солиқ инспекциясида инспекторлик вазифасидан бошлаб, 27 йил давомида вилоят солиқ хизмати органларида турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.
Сирожиддин Эшматов ўрнига Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эркин Нарманов Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси