“Дружба”даги янги қурилаётган бинога ўт кетди (видео)
Жамият
−
26 Апрель 2023 9811 1 дақиқа
Бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги (“Дружба” ҳудуди) янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:58 да янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника воқеа жойига 2 дақиқа (соат 14:00)да етиб бориб, ёнғин соат 14:10 да батамом ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси