Донор бўлувчи яқин қариндошлар рўйхати кенгайтирилиши мумкин

Жамият

image

“Яқин қариндошлар орасида буйрак ва жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида Вақтинчалик низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот  хизмати раҳбари Фурқат Санаев Telegram’даги каналида маълум қилди. 

Унга кўра, трансплантация операцияларини амалга оширишга рухсат берилган давлат тиббиёт муассасалари сонини ошириш, шу жумладан, ҳудудларда ҳам бу амалиётни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Энг муҳими эса, агар ушбу қарор қабул қилингудек бўлса, трансплантация қилиш амалиётларида донор бўлувчи шахсларнинг яқин қариндошлари рўйхатига ўзгартириш киритилиб, янада кенгайтирилиши мумкин. Яъни беморнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи даражали қариндошлари ҳам донор бўлиши ҳеч гап эмас. 

Санаевнинг қайд этишича, қарорни ишлаб чиқишга сабаблар етарли. Сўнгги икки йилнинг ўзида Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт марказида 230 дан ортиқ буйрак, 5 та жигар, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида эса 68 та буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилиб, жами 300 нафардан зиёд фуқароларнинг юқори технологик операциялар учун хориж давлатларига боришининг олди олинди.

Шунингдек, Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг энг илғор йўналиши – ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, ҳозирда уни муваффақиятли йўлга қўйишган. 

Сўнгги икки йил давомидаги амалиёт яқин қариндошларни донор сифатида белгиланган шахслар чекланган доираси ҳам амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Донор

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made