Донецкда мудҳиш ЙТҲ. 15 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
07 Декабрь 2022
8274Донецк халқ республикасининг (тан олинмаган) Шахтёрск туманида юк машинаси ва микроавтобуснинг тўқнашиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 7 декабрь куни Россия ФВВга таяниб ТАСС агентлиги хабар берди.
“Шахтёрск-Торез трассасида ҳарбий хизматчиларни олиб кетаётган юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиб кетди. 16 киши ҳалок бўлди, 3 нафар ярадор шифохонага ётқизилди”, дейди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида юк машинаси ҳайдовчиси ҳам бор. Фавқулодда вазиятлар хизмати воқеа жойида ишламоқда, ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Фавқулодда вазиятлар хизмати, шунингдек, жабрланганлар жонлантириш бўлимида ётганини маълум қилган.
“Жароҳатланганлардан уч нафарининг аҳволи оғир, [улар] ҳарбийлар, [улар]реанимацияда”, дейди манба.
Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар сони тўрт нафарга етганини маълум қилди.
“Йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари тўрт нафари Торез марказий шаҳар шифохонасига етказилди”, дейилади ДХР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Кейинроқ фавқулодда хизматлар қурбонлар сони олти нафарга етганини маълум қилди.
"Янгиланган маълумотларга кўра, 15 киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланган. Уч нафари Шахтёрск, уч нафари Торез марказий туман шифохонасига етказилган. Айни пайтда олти нафари жароҳат олган”, дейди агентлик суҳбатдоши.
Жабрланганларнинг аҳволи тасдиқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь