Дональд Трамп АҚШда йирик митинг ўтказмоқчи 

Олам 4818
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Оқ уйдан кетганидан бери биринчи марта жорий йилнинг 26 июнь куни Огайо штатида тарафдорлари билан йирик митинг ўтказади. Бу ҳақда Америка маъмурияти собиқ раҳбарининг кенг тарқалган баёнотида сўз боради.

“АҚШнинг 45-Президенти Дональд Трамп 26 июнь, шанба куни Огайо штатининг Веллингтон шаҳрида катта митинг ўтказади”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, тадбирнинг мақсади — келаси йил Огайо штатидан АҚШ Вакиллар палатасига сайланишни режалаштирган республикачи Макс Миллерни қўллаб-қувватлаш.

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп 2016-2020 йилларда АҚШни бошқарган. Намойиш ўтказмоқчи бўлаётган Трамп аввал ҳам мамлакатда ички сиёсий муҳитнинг бузилишига олиб келган бир қанча ҳаракатларни амалга оширган. Жумладан, у 2020 йилги АҚШ президентлигига сайлов натижаларини сохта, деб эълон қилиб, мамлакат сиёсатига бўлган ишончсизликни келтириб чиқарган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 2.9
t
×