Дон корхоналаридаги давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилди

Бизнес

image

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари (кейинги ўринларда – давлат активи)нинг оммавий савдолари жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

Давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пулининг келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиқиб талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати), закалат пули миқдори (нарх таклифининг камида 5 фоизини ташкил этиши) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар томонидан 2022 йил 6 сентябрь куни соат 18:00 га қадар (Тошкент вақти билан) ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилларида (талабгорнинг ихтиёрига кўра) мазкур эълоннинг 1-иловаси (жисмоний шахслар 1 а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (имзоланган ҳолда), қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган шакли (кодланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси  орқали тақдим этилади:

а) юридик шахслар учун:

юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва унинг устави нусхалари (талабгор томонидан тасдиқланган ҳолда);

ҳужжатлар топширилган санага талабгор, унинг таъсисчиси ва/ёки бенефициарининг тўлиқ рўйхати (агар тўловга таъсисчи ва/ёки бенефициарнинг маблағи жалб этилиши кўзда тутилаётган бўлса, талабгорнинг устав капиталидаги тегишли улушларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда);

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

б) жисмоний шахслар учун:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), паспорт маълумотлари;

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

Давлат тендер комиссияси томонидан савдонинг биринчи босқич якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш куни мобайнида жараённинг биринчи босқичи натижалари бўйича Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали ахборот берилади ҳамда биринчи босқичда иштирок этган барча талабгорларга расмий хабарнома юборилади.

Давактив агентлигининг расмий веб сайтида савдонинг иккинчи босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида савдонинг иккинчи босқичида қатнашиш учун мазкур эълоннинг 2-иловаси (жисмоний шахслар 2а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (тасдиқланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар тақдим этилади.

Алоҳида шартлар:

•    талабгорлар томонидан бир ёки бир нечта давлат активи бўйича таклифлар тақдим этилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат активи бўйича таклифлар алоҳида берилади;

•    камида беш йил давомида дон корхоналарининг асосий фаолият тури сақлаб қолинади ва мавжуд дон сақлаш сиғимлари камайтирилмайди;

•    қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб берилади;

•    давлат активи бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатлада қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланган тартибда йиллик фоизлар ҳисобланади;

•    давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;

•    талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади;

•    савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилгандан кейин белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади;

•    давлат активи савдолари якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди;

•    савдолар якунлари бўйича савдо ғолиби томонидан олди-сотди шартномасини тузиш рад этилса ёки ундан воз кечилса, у томонидан тўланган закалат пули миқдори қайтарилмайди;

•    Давлат тендер комиссияси ёки Ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва/ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг davaktiv.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг