Домланинг айтганини қил, қилганини... Ниқобсиз Байден “радар”га тушди (видео)
Олам
−
28 Ноябрь 2021
11085АҚШ Президенти Жо Байден жамоат жойида, аниқроғи дўконда ниқобсиз юргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Давлат раҳбарининг карантин қоидаларига риоя қилмагани жамоатчилик орасида танқидларга сабаб бўлмоқда.
Қайд этиш керакки, Байденнинг ўзи мунтазам равишда аҳолини ниқоб тақишга тарғиб қилиб келади.
“Fox News” хабарига кўра, айни вақтда Байден дам олиш кунларини Атлантика океанидаги Нантакет оролидаги танишларининг уйида ўтказмоқда. Ниқоб билан боғлиқ ҳолат катта эҳтимол билан айнан ўша ерда юз берган.
“Дам олиш кунларида Президент Жо Байденни дўконда ниқобсиз ҳолда харид қилаётганини кўришди, унинг ўзи америкаликларни бир неча бор ниқоб тақишга ундаган”, дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, Байден шанба куни дўконда бўлганида ниқобни бўйнига тортган ҳолда харидларни амалга оширган. Ваҳоланки, дўконга кираверишда мижозларга ниқоб тақиш кераклигини эслатиб турувчи белги осиб қўйилган эди.
LiveБарчаси