Долларнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
18 Март 11085 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 49,84 сўмга кўтарилди ва 12 178,85 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 84,2 сўмга баландлаган ва 14 053,18 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,45 сўмга пасайди ва 146,54 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 10,84 сўмга қимматлаган ва 1772,01 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 13 минг 400 сўмга тушди ва 2 млн 4 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 18 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 6 млн 97 минг 327 сўмга ошган ва 900 млн 429 минг 142 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси