Долларнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
27 Ноябрь 19863 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,7 сўмга ошди ва 11 902,30 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 31,09 сўмга кўтарилиб, 13 780,48 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,13 сўмга ошди ва 152,18 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 2,02 сўмга баландлади ва 1680,40 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 12 800 сўмга тушди ва 1 млн 642 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 27 ноябрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 53 млн 939 минг 459 сўмга тушган ва 1 млрд 89 млн 377 минг 459 сўм этиб белгиланган.