Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Жамият
−
08 Ноябрь 2024 8371 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,93 сўмга ошди ва 12 822,98 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 57,28 сўмга кўтарилиб, 13 823,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,68 сўмга ошиб, 131,24 сўмни ташкил этди.