Долларнинг расмий курси ошди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 36,54 сўмга ошди ва 12 055,81 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 24,43 сўмга кўтарилди ва 14 008,85 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 3,41 сўмга ошди ва 169,06 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 3,53 сўмга кўтарилди ва 1771,12 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 3 минг 100 сўмга ошди ва 1 млн 856 минг 100 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 19 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 6 млн 160 минг 530 сўмга кўтарилди ва 927 млн 957 минг 735 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг