Долларнинг расмий курси кўтарилди
Жамият
−
16:03 2033 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,36 сўмга ошди ва 12 024,40 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 69,76 сўмга пасайиб, 13 642,88 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,22 сўмга тушди ва 160,41 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 5,97 сўмга пасайиб, 1 765,62 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 200 сўмга ошди ва 1 млн 848 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 24 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 1 млн 902 минг 727 сўмга ошди ва 750 млн 45 минг 96 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси