Долларнинг расмий курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 43,38 сўмга кўтарилди ва 12 212,79 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 51,19 сўмга ошди ва 14 411,09 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,57 сўмга ошди ва 159,52 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 6,28 сўмга кўтарилди ва 1767,74 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 5 минг 800 сўмга тушди ва 2 млн 5 минг 300 сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун 20 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 281 минг 305 сўмга ошган ва 829 млн 207 минг 12 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг