Тезкор! Долларнинг расмий курси 11 500 сўмдан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши катта суръатларда давом этмоқда. Марказий банк хорижий валюталарнинг эртага, 18 март куни амалда бўладиган курсини эълон қилди. Доллар 241,61 сўмга қимматлашган.

Регулятор белгилаган курсга кўра, 17 март куни 1 АҚШ доллари 11 571,99 (+241,61) сўмга тенг бўлади.

Евро ҳам сўмга нисбатан кескин мустаҳкамланган – 1 евро 12 792,83 сўм (+344,14).

Охирги вақтларда халқаро майдонда энг беқарор валюта деб топилган рубль ҳам сўмга нисбатан ўз позициясини мустаҳкамлаган. 1 рубль 110,56 сўм (+5,41).


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Марказий банк курс

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг