Доллар, евро ва рублнинг курси бирдан кўтарилди
Жамият
−
15 Февраль 2021
11972Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 16 февралдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 540 сўм 09 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 9 сўм 26 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 12 790 сўм 40 тийинга баҳоланиб, 109 сўм 17 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 75 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 143 сўм 85 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь