Доллар, евро ва рубль курси тушди
Жамият
−
18 Апрель 2023 10693 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 19 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,01 сўмга пасайди ва 11 435,99 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 27,74 сўмга тушди, 12 551,00 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,66 сўмга камайди, 140,22 сўмни ташкил этди.